Қизиқарли хабарлар
Бир йил аввал Ўзбекистонда биринчи йирик ҚЭС ишга туширилган эди
  • 13.09.2022
  • 286

Ўтган йилнинг август ойи охирида Навоий вилоятининг Кармана туманида биринчи йирик қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилган эди.

100 МВт қувватга эга станция карбонат ангидрид газини чиқармасдан, кунига бир миллион кВт•соатдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқаради.  Ўрнатилган қувватдан фойдаланиш коэффициенти (ЎҚФК) ўша йили 27 %ни ташкил этди.

Биринчи саноат қуёш электр станцияси бугунги кунда 80 минг хонадонни электр энергияси билан таъминламоқда.

#Ўзбекистон #қуёшэнергияси

Манба: https://t.me/clearenergy/1623

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>