Янгиликлар
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ хотин-қизлари «XONATLAS–2022» фестивалида фаол иштирок этмоқда
  • 28.09.2022
  • 191

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг расмий мурожаатига кўра, Тошкент шаҳар "Оқила аёллар" ҳаракати, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Маънавият ва маърифат маркази ҳамда бир қатор жамоат ташкилотлари ташаббусига биноан 2022 йил 28–29 сентябрь кунлари “Xonatlas–2022” фестивали ўтказилмоқда.

Фестиваль доирасидаги тадбирларда  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти хотин-қизлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Бугун Акциядорлик жамиятига Марказий аппарат ҳамда "Energo–IT" филиалида меҳнат фаолияти юритаётган аёллар миллий либосларда ташриф буюришди.

Эътиборингизга uzbekistonmet.uz веб-сайтининг фотожамланмалар рукнидан ўрин олган айрим суратларни  ҳавола этамиз.

✍️ Феруза Хаджимуратова, "Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ижро интизоми назорати бўлим бошлиғи, Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раҳбари

Веб-саҳифаFacebookInstagram

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>