Бўш иш ўринлари
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛАМИЗ: 50 та бўш иш ўрни мавжуд!
  • 05.10.2022
  • 730

Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар портали

❗️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти қуйидаги мутахассисларни ишга таклиф этади:

⇒ 2022 йил 1 октябрь ҳолатига жами 50 та бўш иш ўринлари мавжуд:

50 та бўш иш ўрни мавжуд:

1) Бошқарув раисининг трансформация, рақамлаштириш ва ахборот технологиялари бўйича ўринбосари — олий маълумотли ва иш тажрибасига эга;

2) бош ҳуқуқшунос-маслаҳатчи — олий маълумотли, иш тажрибасига эга;

3) ҳуқуқшунос-маслаҳатчи — олий маълумотли, иш тажрибасига эга;

4) ҳуқуқшунос  ёрдамчиси — олий маълумотли, иш тажрибасига эга;

5) Марказий релели ҳимояси ва электр автоматикаси хизмати муҳандиси — олий маълумотли ва иш тажрибасига эга;

6) Марказий релели ҳимояси ва электр автоматикаси хизмати  1-тоифали муҳандиси — олий маълумотли ва иш тажрибасига эга - 2 нафар;

7) Марказий релели ҳимояси ва электр автоматикаси хизмати  етакчи муҳандиси — олий маълумотли ва иш тажрибасига эга - 3 нафар;

8) Марказий релели ҳимояси ва электр автоматикаси хизмати бошлиғи  ўринбосари — олий маълумотли ва энергетика тизимида камида 3 йиллик иш тажрибасига эга - 2 нафар;

9) Марказий релели ҳимояси ва электр автоматикаси хизмати шўба бошлиғи — олий маълумотли ва энергетика тизимида камида 3 йиллик иш тажрибасига эга - 3 нафар;

10) Ички аудит хизмати бошлиғи — олий маълумотли ва иш тажрибасига эга;

11) Биринчи бўлим бошлиғи — олий маълумотли ва иш тажрибасига эга бўлиши;

12) Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш бошқарма бошлиғи — олий маълумотли, иш тажрибасига эга;

13) Трансформацияни амалга ошириш бўлими бош мутахассиси — олий маълумотли ва камида 5 йиллик иш стажига эга бўлиши шарт;

14) Электр тармоқларидан фойдаланиш бошқармаси бош мутахассиси — олий маълумотли ва энергетика тизимида камида 3 йил ишлаган бўлиши керак;

15) Электр тармоқларидан фойдаланиш бошқармаси етакчи муҳандиси — олий маълумотли ва энергетика тизимида камида 5 йиллик стажига эга бўлиши керак;

16) Тизим хизматлари бош бошқармаси бошлиғи — олий маълумотли ва энергетика тизимида камида 3 йил ишлаган бўлиши керак;

17) Миллий  диспетчерлик хизмати бошлиғи — олий маълумотли ва энергетика тизимида камида 3 йил ишлаган бўлиши керак;

18) Миллий  диспетчерлик хизмати бошлиғи ўринбосари — олий маълумотли ва энергетика тизимида камида 3 йил ишлаган бўлиши керак - 2 нафар;

19) Миллий  диспетчерлик хизмати шўба бошлиғи — олий маълумотли ва энергетика тизимида камида 3 йил ишлаган бўлиши керак - 2 нафар;

20) Миллий диспетчерлик хизмати етакчи муҳандиси — олий маълумотли ва энергетика тизимида камида 3 йил ишлаган бўлиши керак - 2 нафар;

21) Миллий диспетчерлик хизмати 2-тоифали муҳандиси — олий маълумотли ва энергетика тизимида камида 3 йил ишлаган бўлиши керак - 5 нафар;

22) Миллий диспетчерлик хизмати муҳандиси — олий маълумотли ва энергетика тизимида камида 3 йил ишлаган бўлиши керак - 2 нафар;

23) Миллий диспетчерлик хизмати катта диспетчери — олий маълумотли ва энергетика тизимида камида 3 йил ишлаган бўлиши керак - 8 нафар;

24) Миллий диспетчерлик хизмати диспетчери — олий маълумотли ва энергетика тизимида камида 3 йил ишлаган бўлиши керак - 4 нафар;

25) Миллий диспетчерлик хизмати техниги — олий маълумотли керак;

26) Мустаҳкамлик хавфсизлик теҳникаси хизмати шўба бошлиғи — олий маълумотли ва энергетика тизимида камида 3 йил ишлаган бўлиши керак

 

✅ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг чораклик ва ҳар ойда янгиланиб борадиган маֹълумотларини Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар портали орқали кузатиб боринг!

«Бўш иш ўринлари» рукни

⇒  “Мурожаатлар” рукни

‼️ Эслатма: ўз таржимаи ҳоли ва меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотларни тақдим этаётган фуқаролар айнан қайси лавозимга ўз номзодини таклиф этаётганини, шу билан бирга, қайта боғланиш учун телефон рақамларини тўғри ёзиб юборишлари шарт.

ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР:

• Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига биноан иш тартиби белгиланган, меҳнат муҳофазаси кафолатланади;

• Шаҳар марказида жойлашган шинам офис хоналари, лавозим йўриқномасида белгиланган шароит ва қулайликлар;

• Иш ҳақи миқдори штат бирлигига асосан (қўшимча устамалар ва мукофот пуллари).

Ходимлар билан ишлаш бошқармаси:

Ташкилотимиз магистрал электр тармоқлари йўналиши бўйича (электр энергетика тармоғида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция, таъмирлаш-тиклаш ишлари) фаолият олиб боргани боис, аксарият номзодлар учун олий таълим муассасаларининг энергетика йўналишини битирган бўлиши талаб этилади.

Бўш иш ўринларини малакали кадрлар билан тўлдириш жараёни шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида, биз ҳар ойда тўпланган резюме-объективкаларни жамлаб, тегишли хизмат, бўлим ва бошқарма бошлиқларига тақдим этамиз. Тақдим этилган маълумотномалар мутахассислар томонидан ўрганилиб, атрофлича кўриб чиқилади. Таржимаи ҳолдаги маълумот-кўрсаткичлар мутахассисларга маъқул келса, номзод бевосита суҳбатга чақирилади. Шундан сўнг бўш иш ўрни бўйича раҳбариятга ушбу мутахассиснинг номзодини тавсия этилади ва ишга қабул қилинади.

МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Мурожаат учун: 71-236-6615.

Веб-сайт: uzbekistonmet.uz/

Электрон почта: kadr_nes@mail.ruinfo@uzbekistonmet.uz

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

  t.me/uzmetaxborotxizmati

>