Янгиликлар
“Фарғона МЭТ” филиали: эски русумдаги ўчиргичлар замонавийларига (элегазли) алмаштирилмоқда
  • 04.10.2022
  • 231

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги ПҚ–3284-сонли «Жаҳон банки иштирокида “Магистрал тармоқларнинг кичик станцияларини замонавийлаштириш ва қайта қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини бажаришга йўналтирилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ “Фарғона МЭТ” филиалининг 220 кВли "Сокин" подстанциясидаги У-220 русумли Л-СЛ-1-220 кВ кучланишли ўчиргич (навбатдаги) замонавий  LTB-245E1-1P-50kA русумли элегазли ўчиргичга алмаштирилди.

Суратда Л-СЛ-1-220 кВ ячейкасини  «4-сонли монтаж бошқармаси» қурилиш-монташ корхонаси ҳамда 220/110/10 кВли "Сокин" подстанцияси ходимлари биргаликда демонтаж ва монтаж қилаётгани акс этган.

✍️ А.Маматқулов, “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали Подстанциялар хизмати бошлиғи

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>