Қизиқарли хабарлар
Олмаота вилоятида янги шамол электр станцияси ишга туширилди
  • 03.10.2022
  • 327

Олмаота вилоятининг Шелек коридорида йилига 50 МВт қувватга эга бўлган йирик шамол электр станцияси ишга туширилди. Янги ШЭС электр энергия тақчиллигини камайтиришга ёрдам беради.

Лойиҳа 25 та минорани ўз ичига олади ва уларда Даниянинг «VESTAS» компаниясига тегишли технология ва ускуналар қўлланилади.

Лойиҳани амалга ошириш 2019 йилда бошланган, аммо пандемия туфайли қурилиш тўхтатаб қолган эди.  2021 йилда лойиҳа қайта иш бошлади.  Бугунги кунда лойиҳа Энергетика вазирлигининг энергия ишлаб чиқарувчи ташкилотлари рўйхатига киритилган.

#шамолэнергияси

Манба: https://t.me/clearenergy/1652

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>