Янгиликлар
Азиз юртдошлар, қадрли ҳамкасблар!
  • 21.10.2022
  • 176

Сиз азизларни жамоамиз номидан 21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун билан самимий муборакбод этаман.

Миллий тил — курраи заминимиздаги барча халқлар ва миллатларнинг маданий ўзаги, асосий мулоқот манбаи ҳисобланади. Она тилимиз орқали алла эшитганмиз, оилада тарбия, ўқув муассасаларида таълим олганмиз, урф-одат, анъана ва маданиятларимиз руҳиятимизга сингган.

1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси — Бош Қомусимизнинг 4-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тили” эканлиги ва Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминланиши ҳам белгилаб қўйилган.

Алқисса, тил — тарих, тил — маданият, тил — миллий қадриятимиз унсури.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон аҳлини, жаҳон мамлакатларидаги ватандошларимизни, қолаверса энергетика соҳаси жонкуярларини бугунги байрам билан самимий табриклаб, барчангизга бахт-саодат, хонадонларингизга файз-барака, тинчлик-омонлик тилайман.

Ҳурмат билан,

Дадажон Исақулов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси

 

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>