Янгиликлар
«Energo-IT» филиали: «Қадринг баланд бўлсин, она тилим!»
  • 21.10.2022
  • 209

Она тили — миллат маънавиятининг мустаҳкам пойдеворидир. Улуғ маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний таъкидлаганидек, ҳар бир миллатнинг дунёда борлигини кўрсатадиган ойинаи ҳаёти – бу унинг миллий тили ва адабиётидир.

2020 йил 10 апрелда Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонунига кўра, 21 октябрь санасини юртимизда «Ўзбек тили байрами куни» этиб нишонлаш белгиланди. Айни дамларда эса ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 33 йиллиги муносабати билан, Ўзбек тили байрами куни билан бир-биримизни табриклаб турибмиз.

Ушбу кун муносабати билан «Energo-IT» филиалида ҳам «Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» шиори остида челленж ўтказилди. Бу эса она тилимизни қай даражада ардоқлашимизни ва ҳурмат қилишимизни билдиради. Тадбир давомида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Ориф Тўхташнинг ижодий ишларидан ҳам фойдаланилди.

✍️ “Energo-IT” филиали Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзолари

 

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>