Янгиликлар
Энергетика вазирлигида матбуот-штаби ташкил этилди
  • 25.10.2022
  • 194

Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни соҳада амалга оширилаётган ишлардан тезкор хабардор қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг буйруғи билан “Матбуот-штаби” ташкил этилди. Штаб таркибига ёқилғи-энергетика комплекси ташкилотлари матбуот котиблари жалб этилган.

Куз-қиш мавсумида ҳаво ҳароратининг кескин совиши туфайли электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир маҳсулотлари истеъмолига бўлган талабнинг ошиши натижасида мурожаатлар сони сезиларли даражада ортиб бормоқда.

Шу муносабат билан, ёқилғи-энергетика комплекси корхоналарида амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари, шунингдек, электр энергияси, нефт маҳсулотлари, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмлари, кузатилаётган носозликларнинг сабаблари ва уларни бартараф этиш тўғрисида тезкор ва ишончли маълумот бериш муҳим аҳамиятга эга.

Юқоридагиларни инобатга олиб, истеъмолчилар, оммавий ахборот воситалари ва блогерларга якдил хулосага эга маълумотларни тақдим этиш мақсадида Энергетика вазирлиги штаби ўз фаолиятини бошлади.

Штаб аъзолари истеъмолчилар мурожаатларига жавоблар, интервюлар, брифинглар ташкиллаштириш, мавжуд муаммо ва унинг ечимлари тўғрисида тезкор ахборот беришни режалаштирган.

 

 

 

Ёқилғи-энергетика соҳасига оид барча қизиқтирган савол ва мурожаатларни press@minenegry.uz  электрон манзилига юборишингиз мумкин.

Энергетика вазирлиги Матбуот-штабининг платформаси — Энергетика вазирлигининг https://minenergy.uz/ веб-сайти, телеграм месенжеридаги https://t.me/minenergy.uz канали ҳамда тизим ташкилотлариниинг ижтимоий тармоклардаги қуйидаги расмий саҳифаларидир.

 

 

 

 

 

“Ўзнефтгазинспекция” - https://t.me/uzngiuz  

“Ўзенергоинспекция” - https://t.me/Energoinspeksiya  

“Ўзбекнефтгаз” АЖ - https://t.me/ao_uzbekneftegaz

“Ўзтрансгаз” АЖ - https://t.me/uztransgazaj_info 

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ - https://t.me/AO_Hududgaztamino

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ - https://t.me/uzmetaxborotxizmati

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ -  https://t.me/ies_uz

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ - https://t.me/hetmuloqot  

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ - https://t.me/uzgidrouz 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

Манба: https://minenergy.uz/uz/news/view/2225

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>