Янгиликлар
Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси фуқаролар мурожаати бўйича шахсий қабул ўтказди
  • 25.10.2022
  • 171

Бугун, 2022 йил 25 октябрь куни «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов Акциядорлик жамиятининг маъмурий биносида фуқаролар шахсий қабулини ўтказди.

✔️ Бу сафарги қабулни Дадажон Айнақулович uzbekistonmet.uz веб-сайти орқали бўш иш ўринлари эълонларини кўриб, белгиланган тартибда ҳужжат топшириб, танлов асосида ўтказиладиган суҳбатларга келиши лозимлигини тушунмаган номзодларни қабул қилди.

Қабул давомида ходимлар ҳамда мурожаатлар билан ишлаш масалаларига масъул бошқарма вакиллари иштирок этишди.

⇒ Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 341-сон қарори билан тасдиқланган Намунавий низомнинг 56-бандида Давлат органлари, ташкилотлари раҳбарлари томонидан жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсий, сайёр ва оммавий қабул қилиш белгиланган кун ва соатларда, қабул қилиш жадвалига мувофиқ ўтказилиши ҳамда бу ҳақдаги ахборот расмий веб-сайтларида эълон қилиш белгиланган.

 

Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>