Янгиликлар
“Коррупция — тараққиёт кушандаси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
  • 31.10.2022
  • 335

“Самарқанд МЕТ” филиалининг  мажлислар залида "Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раиси ўринбисари в.в.б. Н.Маҳмудов ва Юридик  бошқарма бошлиғи Ш.Ахмедов ҳамда "Самарқанд МЭТ" филиали директори М.Пардаевлар иштирокида Филиал ишчи-ходимлари учун “Коррупция — тараққиёт кушандаси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш, унинг олдини олиш ҳамда соҳани ривожлантиришда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш тўғрисида тушунчалар берилди.

Раҳбарият томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш; Шахсий алоқа воситасидан экстремистик ва террористик сайт саҳифаларини мутолаа қилмаслик; Тақиқланган ахборотни тарқатмаслик; Ижтимоий тармоқ саҳифаларидан ғаразли мақсадларда фойдаланмаслик ва меҳмат самарадорлигига оид масалалар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, учрашувда ишчи-ходимлар томонидан жамоа шартномасига қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар берилди.

 

✍️ У. Юлдашев, "Самарқанд МЭТ" филиали етакчи ҳуқуқшуноси

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>