Янгиликлар
Ахборот хизмати: Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6247-сонли Фармони талаблари бажарилмоқда
  • 04.11.2022
  • 248

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6247-сонли Фармони «Ўзбекистон МЭТ» АЖ томонидан ижро учун қабул қилинган. Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси томонидан имзоланган 2021 йил 22 июндаги 196-сонли буйруқ масул ходимлар томонидан ижро этилмоқда.

Хусусан,

☑️ Фармоннинг 7а-банди бўйича амалга оширилган ишлар:

1  Жамиятнинг uzbekistonmet.uz веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари (Telegram, Facebook, Twitter, Instagram, Utube, Youtube) орқали Жамият фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган таҳлилий мақолалар, расмий баёнотлар, ўтказилган матбуот анжуманлари ва брифингларда янграган саволларга жавоблар, Акциядорлик жамияти раҳбарининг интервюлари, хизмат сафари ва хорижий ҳамкорлар билан ўтказилган учрашув тафсилотлари, шунингдек, харидлар ҳамда тендерлар ҳақидаги эълонлар, асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, бўш иш ўринлари, молия ва бухгалтерия ҳамда Акциядорларнинг умумий йиғилишларига оид маълумотлар ҳисобот жадваллари шаклидаги иловалар орқали кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилмоқда.

2 «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг ЯГОНА ТЕЛЕФОН рақами 71/236-6035 (матбуот котиби), бундан ташқари, ИШОНЧ РАҚАМИ, яъни фуқаролар мурожаати  учун махсус телефон рақами +998 71-208-56-46 ҳамда ДЕВОНХОНА (канцелария) 71/236-6854, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ фаолиятида коррупция ҳолатлари аниқланганда боғланиш учун махсус рақам: +998-71-208-5649 каби рақамлари фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, «Халқ қабулхонаси» рукнида Жамият бошқаруви раиси ва ўринбосарларининг қабул кунлари, қабул қайдномасига ёзилиш учун Жамият бошқарув раиси ёрдамчисининг телефон рақамлари  эълон қилинган.

3 Жамиятнинг веб-сайтида «ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ» номли рукн ташкил этилган бўлиб, унда интернет фойдаланувчилари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан бевосита мулоқотга киришиш имкониятига. Келиб тушган мурожаатларнинг барчасига жавоб берилиб, мурожаатлар мазмуни ва билдирилган муносабатлар матни  веб-сайт ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида  мунтазам равишда эълон қилиб борилмоқда.

4 Шунингдек, Жамиятнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтига соҳага бевосита тааллуқли: 14 та Ўзбекистон Республикаси қонунлари; 34 та Президент қарорлари;  17 та Президент Фармонлари; 24 та Вазирлар Маҳкамаси қарорлари; 10 та Норматив ҳужжатлар; 2 та халқаро ҳужжатлар ва бир нечта Йўриқнома ҳамда Низомлар ўзбек тили  лотин ва кирилл графикасида, рус тилида ҳамда қисман инглиз тилида жойлаштирилган. Шу билан бирга, муҳокамадаги қарор лойиҳаларига тўғридан-тўғри ҳаволалар берилган бўлиб, веб-сайтнинг «Янгиликлар» рукнидаги мақола, эълон ва маълумотномаларда ҳуқуқий ахборот (Адлия тизимидаги янгиликлар) бериб борилади.

5 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникатсиялар агентлиги, Мониторинг маркази томонидан тақдим этилган материаллар таҳлили, медиамакондаги негатив маълумотларга тегишли тартибда муносабат билдириш амалиёти мунтазам равишда амалга оширилмовда. Фото ва видео ҳамда инфографика маҳсулотларидан кенг фойдаланилмоқда.

☑️  Фармоннинг 4-банди бўйича амалга оширилган ишлар:

Шунингдек, Жамият веб-сайтида «Акциядорлар учун» номли рукн ва унинг таркибида қуйидаги нимрукнлар: “Бошқарув ва назорат органлари” — 6 та кичик рукнлар; “Очиқ маълумотлар” — 6 та кичик рукнлар ва “Ички ҳужжатлар” — 3 та кичик рукнлар таркибида Жамиятнинг Устав фонди, Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси, Бошқарув аъзолари, Корпоратив бошқарув комплекси, Ички низом, Бизнес-режа, Эмитент ҳисоботлар, Дивиденд тўлаш, қимматли қоғозлар, МҲХС — Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари, Аудиторлик хулосаси, Корпоратив бошқарув кодекси, Муҳим фактлар каби бўлим маълумотлари мавжуд.

Муҳим маълумотлар:

2021 йилда  Call sentry рақами +998 (55) 500-5545 рақами ишга туширилди ва унинг иш фаолияти uzbekistonmet.uz веб-сайти билан интеграциялаштирилди.

Бундан ташқари, uzbekistonmet.uz веб-сайтида бўш иш ўринларига салоҳиятли кадрларни жалб қилиш ҳамда ишга қабул қилиш жараёнини шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Онлайн резюме” ва “Онлайн маслаҳатчи”  электрон дастурлари жорий қилинган.

Акциядорлик  жамият расмий веб-сайтининг барқарор фаолияти муҳим аҳамиятга эга. Веб-сайт 4 та тил-графика саҳифаларида (ўзбек тили кирилл ва ўзбек тили лотин графикаси, рус тили ва инглиз тилларида) юритилиб, унда 10 та рукн, 54 та нимрукн, 1 та Ўзбекистон Республикаси харитаси шаклидаги ҳудудий филиаллар ҳақида батафсил маълумотлар жойлаштирилган инфографика маълумотномаси мавжуд.

Магистрал электр тармоқлари филиаллари ҳақидаги маълумотлар (филиал манзили, асосий иш фаолияти, боғланиш учун телефон рақамлари, филиал раҳбарининг исм-шарифи) харита шаклидаги инфографикага жойлаштирилган.

Айни пайтда веб-сайтга жойлаштирилган маълумотлар сони 3000 дан ортиқ бўлиб, кенг жамоатчилик учун очиқ. Веб-сайтда мобил қурилмалар учун соддалаштирилган дизайн версияси, имконияти чекланган шахслар учун қўшимча қулайликлар, жамоатчилик фикрини ўрганиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш, уларга тезкор муносабат билдириш, ташрифлар статистикасини ўрганиш ва назорат қилиш, веб-сайт бўйича излаш имконини берувчи функциялар мавжуд.  

✔️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Ахборот хизмати томонидан Очиқ маълумотлар порталига Акциядорлик жамияти фаолиятига тааллуқли маълумотларни жойлаштириш амалиёти Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2019 йил 9 апрелдаги ПҚ-4273-сонли қарорининг тегишли бандларига мувофиқ 2019 йил октябрь ойидан бошлаб амалга оширилмоқда. 2021 йил 15 июль санасидан бошлаб Очиқ маълумотлар порталига Фармонда белгилаб берилган тартибдаги маълумотлар юкланиб, ҳисоботлар ўз вақтида тақдим этилмоқда.

 

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>