ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
xabardor.uz — Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергиясини етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилди
  • 14.11.2022
  • 205

Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияни етказиб беришни вақтинчалик тўхтатди.

Бу ҳақда “Hasht-e Subh Daily” хабар берди.

Келтирилишича, Афғонистоннинг Да Афгҳанистан Брешна Шеркат (ДАБС) электр компанияси Ўзбекистондан мамлакатга етказиб бериладиган электр энергияси техник носозлик туфайли узилганини маълум қилган.

“Брешна” компанияси маълумотига кўра, муаммо икки кун ичида ҳал қилиниши кутилмоқда.
Ҳозирда Кобулнинг айрим вилоят ва туманларидаги аҳоли вакиллари электр энергиясисиз яшамоқда.

“Электрга бўлган талабни камайтириш учун Туркманистон электр энергияси Кобулга етказиб берувчи электр занжирига уланади. Маҳаллий электр энергиясидан фойдаланиш эса давом этади”, — дейди “Брешна” компанияси матбуот котиби Камтуллоҳ Майванд.

Афғонистондаги 13 вилоят, жумладан, Кобулда электр энергияси Ўзбекистондан импорт қилиниши ҳисобига таъминланади. Мамлакат шунингдек электр энергиясини Эрон, Туркманистон ва Тожикистондан ҳам импорт қилади.

Август ойида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Афғонистоннинг 2021 йил учун етказиб берилган электр энергиясидан қарздорлиги мавжуд эмаслигини эълон қилганди. У бундан ташқари 2022 йилда ҳам тўловлар амалга оширилаётгани қўшимча қилинган.

Маълумот учун, 2002 йилдан буён Ўзбекистон томонидан Афғонистонга электр энергияси етказиб берилмоқда.

 

Манба: https://xabardor.uz/kr/post/ozbekistondan-afgonistonga-elektr-energiyasini-yetkazib-berish-vaqtinchalik-toxtatildi

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>