Янгиликлар
Шерзод Хўжаев: Электр энергиясидаги узилишларнинг сабаби — станцияларимизда электр ишлаб чиқариш учун ёқилғи етишмаслигида
  • 16.11.2022
  • 122

«Электр энергиясидаги узилишларнинг сабаби — ускуналарнинг эскиргани ёки етарли эмаслигида эмас, балки станцияларимизда электр ишлаб чиқариш учун ёқилғи етишмаслигида» — Шерзод Хўжаев, энергетика вазири ўринбосари

АОКАдаги матбуот анжуманидан:

«АСКУЭ тизимини жорий қилганимиз битта масалада адолат ўрнатди — энди тўловни амалга оширмаган истеъмолчи энергия ёки газ билан таъминлаймайди. Ушбу тизим ишга тушгач, электр энергиясини истеъмолчига етказиб беришдаги узилишларни уч баробарга қисқартирдик. Охирги беш йилда қурилган электр станциялари ундан олдинги 25 йилда ҳам қурилмаган.

Электр энергиясидаги узилишларнинг сабаби — ускуналарнинг эскирганлиги ёки етарли эмаслигида эмас. Балки станцияларимизда электр ишлаб чиқариш учун ёқилғи етишмаслигида. Масалан, Ўзбекистондаги мавжуд электрнинг 90 фоизи иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқарилади. Бунинг қарийб 85 фоизи табиий газ воситасида.

Масалан, 2016 йилгача Ўзбекистонда битта замонавий буғ-газ иссиқлик станцияси қурилган — 2012 йилда Навоий иссиқлик электр станциясида. Аммо 2016 йилдан кейин Навоийда битта, Таллимаржонда иккита, Тўрақўрғон электр станциясида иккита, Тахиатош электр станциясида иккита ва Тошкент электр станциясида битта буғ-газ қурилмаси барпо этилди. Буларнинг барчаси давлат инвестицияси ҳисобидан қурилди», — деди Ш.Хўжаев.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/31286

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>