Янгиликлар
Фарғоналик энергетиклар касбий мажбуриятлар хусусида давра суҳбати ўтказишди
  • 16.11.2022
  • 171

⚡️ Маълумки, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ходимлари одоб-ахлоқининг ягона принциплари ва қоидаларини белгилаш, уларни ўз касбий мажбуриятларига риоя этишини таъминлаш, манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатларини олдини олиш ҳамда хизмат вазифаларини виждонан ва лозим даражада таъминлашга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.

Шу мақсадида, Акциядорлик жамиятининг 2022 йил 25 октябрдаги 242-сонли буйруғи ҳамда “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиалининг 2022 йил 25 октябрдаги КШ-173-сонли буйруғи ижросини таъминлаш учун Филиал ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати давомида асосан uzbekistonmet.uz веб-сайтининг “Норматив ҳужжатлар” рукнида эълон қилинган ички локал ҳужжатлар таништирилиб, атрофлича муҳокама этилди.

 

Веб-сайт  ‖ Telegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>