Янгиликлар
Диққат, эълон! Пресс-тур ва Матбуот анжумани бўлиб ўтади
  • 17.11.2022
  • 175

ОАВ вакиллари ҳамда блогерларни юқори кучланишли подстанцияларда амалга оширилган модернизация-реконструкция ишлари билан таништириш учун медиатадбирга таклиф этамиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори томонидан имзоланган Медиа-режанинг тегишли бандларига мувофиқ, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерларни юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанцияларида олиб борилаётган модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари билан «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиалида амалга оширилган ишлар мисолида яқиндан таништириш мақсадида, 2022 йил 22 ноябрь санасида, 220 кВ кучланишли “Озодлик” подстанциясида ўтказиладиган Пресс-тур ҳамда Акциядорлик жамияти фаолиятининг 2022 йил III чорак якунларига бағишланган Матбуот анжуманига таклиф этамиз.

 

Тадбир вақти: 2022 йил 22 ноябрь санаси, соат 10:00.

Тадбир манзили: Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Учтут кўчаси, 7-А уй.

Мўлжал: “Кичик ҳалқа йўли”даги мева сотиш ярмаркаси.

Масъул: Матбуот котиби, боғланиш учун +998 (55) 500-5545; 71-236-6035.

 

Веб-саҳифаTelegramFacebookInstagramTwitterOdnoklassniki.ruUtubeYoutube

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>