Янгиликлар
500 кВ кучланишли электр тармоқлари навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилмоқда
  • 17.11.2022
  • 186

Кеча мамлакатимизнинг тоғли ҳудудларида кузатилган ноқулай об-ҳаво — кучли шамол ва қалин қордан кейин юқори кучланишли электр тармоқлари мутахассислар томонидан қайта назорат кўригидан ўтказилмоқда.

Мисол учун, “ Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали балансида бўлган 500 кВ кучланишли Л-524 электр узатиш ҳаво тармоғи навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар мутахассислар томонидан бартараф этилди.

 

Веб-саҳифаTelegramFacebookInstagramTwitterOdnoklassniki.ruUtubeYoutube

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>