Янгиликлар
Юқори кучланишли электр тармоқларини навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказиш амалиёти давом эттирилмоқда
  • 17.11.2022
  • 161

Аввал хабар берганимиздек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти балансида бўлган, мамлакатимизнинг тоғли ҳудудлари орқали ўтган 220–500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқлари навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар мутахассислар томонидан бартараф этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 2022 йилнинг 16 ноябрь санасида мамлакатимизнинг тоғли ҳудудларида кузатилган ноқулай об-ҳаво, яъни кучли шамол ва қалин қордан кейин юқори кучланишли электр тармоқлари орқали истеъмолчиларга етказиб берилаётган электр энергиясини узатиш жараёниниг ишончлилигини ошириш бўйича зарур техник-муҳандислик тадбирлари ўтказилмоқда.

 

Веб-саҳифаTelegramFacebookInstagramTwitterOdnoklassniki.ruUtubeYoutube

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>