ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
minenergy.uz — Юртимизда илк марта қайта тикланувчи энергия манбалари орқали ўзини-ўзи энергия ресурслари билан тўлиқ таъминлайдиган хонадон барпо этилди
  • 17.11.2022
  • 126

БМТнинг Тараққиёт дастури лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида ўзини-ўзи қайта тикланувчи энергия манбалари орқали энергия ресурслари билан тўлиқ таъминлайдиган хонадон барпо этилди.

Бугун ушбу уйнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Тошкент вилояти Ҳокимлиги, Энергетика вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, БМТТД ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мазкур хонадонга 15 кВт қувватга тенг қуёш панеллари ўрнатилган бўлиб, хонадонни энергия ресурслари билан тўлиқ таъминлайди.

Шунингдек, хонадонда иссиқ сув таъминоти учун 200 литрли қуёш сув иситиш қурилмаси ўрнатилган.

Аҳамиятлиси, мазкур хонадон ўз эҳтиёжидан ортган электр энергиясини ҳудудий электр тармоқлари корхонасига сотиб, қўшимча даромад олиш имконияти ҳам яратилди.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

▶️ @minenergy_uz

Манба: https://t.me/minenergy_uz/6358

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>