Янгиликлар
«Фарғона МЭТ» филиали: Тежамкорлик — барқарорлик гарови
  • 18.11.2022
  • 207

Куз-қиш мавсумида ҳудудларда электр энергия ва табиий газ билан боғлиқ муаммолар долзарблигича қолмоқда. Ушбу муаммоларни бартараф этиш учун электр энергияси, газ истеъмолини тежаш ва ундан оқилона фойдаланиш лозим.  

«Фарғона МЭТ» филиалида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ нинг 2022 йиль 14 ноябрдаги 10/57-сонили хати ва Филиалнинг 2022 йиль 15 ноябрдаги КШ-173 сонли буйруқларига асосан «Фарғона МЭТ» филиали тасарруфидаги объектларда электр энергияси, газ истеъмолини тежаш ва ундан оқилона фойдаланиш тўгрисида муҳокамалар йиғилиши бўлиб ўтди.  Йиғилиш давомида Филиал директори в.б. Ш.Ш.Камилов ходимлар нафақат иш жойида, балки ўз хонадонларида ҳам электр энергия ва газдан оқилона тежамкорлик билан фойдаланиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Электр энергияси ва табиий газдан тежаб, иқтисод қилиб фойдаланиш бизнинг умумжамоавий ҳаракатимиз бўлиши кераклиги таъкидланиб, иштирокчиларнинг тежамкорлик таклифлари, фикр-мулоҳазалари тингланди. Шунингдек, Филиал раҳбари томонидан обектларда электр энергияни тежаш борасида керакли кўрсатмалар берилди.

⚡️ Иштирокчиларнинг таклифлари бўйича келгусида электр энергияси ва газдан тежамкорлик билан оқилона фойдаланиш тўғрисида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказиш келишиб олинди.

✍️ «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзолари

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>