Янгиликлар
Энергетика вазирлиги Матбуот штаби 17 ноябрь куни истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот беради
  • 18.11.2022
  • 137

Кеча, 17 ноябрь куни электр станциялар орқали 219 млн кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 213,6 млн кВт-соат электр энергияси етказиб берилди.  

Шунингдек, газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга 149,7 млн куб метр табиий газ ва 2 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Истеъмолчиларни кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 7 минг 852 тонна маҳаллий кўмир етказиб берилди.

Корхоналарда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари ўрнатилган тартибда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда штаблар тузилган, 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.

Республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида чекловлар (бир соатдан бир ярим соатгача) киритилди. Таъминотдаги узилишлар бўйича истеъмолчилардан 900 га яқин мурожаат келиб тушди. Мурожаатлар юзасидан электр қурилмаларида юзага келган носозликлар махсус бригадалар томонидан бартараф этилди.

Табиий ва суюлтирилган газ таъминоти бўйича Фарғона, Самарқанд ва Тошкент вилоятларининг айрим ҳудудларида газ босимининг пасайиши кузатилди. Натижада истеъмолчилардан 400 га яқин мурожаат келиб тушди. Мавжуд муаммони бартараф этиш бўйича тезкор чора-тадбирлар олиб борилди.

Газ тармоқларида олиб борилган таъмирлаш ишлари истеъмолчиларни олдиндан огоҳлантирган ҳолда амалга оширилди. Шунингдек, вазирлик ва тизим ташкилотларининг масъул ходимлари ҳудудларга сафарбар этилиб, истеъмолчиларни барқарор энергия ресурслари билан таминлаш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари, куз-қиш даврини беталафот ўтказиш мақсадида электр тармоқлари корхоналарида 532 та, газ таъминоти корхоналарида эса 244 та носозликларни олдини олиш ва бартараф этиш бўйича бригадалар ташкил этилган.

Шу ўринда истеъмолчилардан иситиш мосламаларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишларини, газ ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига, шунингдек, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш юзасидан берилган тавсияларга қатъий риоя қилишларини сўраймиз.

Ҳурматли истеъмолчилар, электр энергияси таъминоти юзасидан 1154 қисқа рақами ёки Телеграмдаги (@HET_admin) администраторга, шунингдек, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти юзасидан 1104, 104 телефонлари ёки Facebook ижтимоий тармоғидаги гуруҳга мурожаат қилишингиз мумкин.

▶️ @minenergy_uz

Манба: https://t.me/minenergy_uz/6371

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>