Янгиликлар
Муқаддасдир Ватан байроғи!
  • 18.11.2022
  • 146

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 ноябрдаги 01-30/1-2714-сонли топшириғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича «Ўзбекистон МЭТ» АЖ томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги ҳамда давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали ходимлари иштирокида «Муқаддасдир Ватан байроғи!» ҳамда «Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон» шиорлари остида маданий-маърифий йиғилиш ўтказилди.

 Йиғилиш аввалида давлат мадҳияси жўровозликда куйланди. Йиғилиш давомида филиал директори в.б. Ш.Ш.Камилов Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи ҳамда давлат мадҳиясининг ўзига хос тарихи ва мазмун-моҳияти тўғрисида сўзлаб, келгусида байроғимизни жаҳон миқёсида юксакларга кўтариш мақсадида барчамиз муносиб ҳиссамизни қўшишимиз лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, филиалнинг барча объектларида «Муқаддасдир Ватан байроғи!» ҳамда «Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон» шиорлари остида аксиялар ўтказиш белгиланди.

 Илоҳим, ҳар биримизнинг фахр-у ифтихоримизга айланган муқаддас Байроғимиз ҳамиша юксалсин ва оташин сўзлари ила ҳар лаҳза юракларимизни уйғотгувчи Мадҳиямиз дунёвий саҳналарда жаранг сочаверсин!

«Фарғона МЭТ» филиали Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзолари

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>