Янгиликлар
Юқори кучланишли электр тармоқларининг тоғ ва қир адирликларидан ўтган қисми назорат кўригидан ўтказилмоқда
  • 21.11.2022
  • 182

Аввал хабар берилганидек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти балансида бўлган, мамлакатимизнинг тоғли ҳудудлари орқали ўтган 220–500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқлари  навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар мутахассислар томонидан бартараф этилмоқда.

Мисол учун, «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали Подстанциялар хизмати бошлиғи бошчилигида электр узатиш ҳаво линиялари хизмати ходимлари томонидан 500 кВ кучланишли, ишчи техник номи Л–524 бўлган электр тармоғининг тоғ ва қир адирликларидан ўтган қисми назорат кўригидан ўтказилди.

Аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, созлаш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

✍️ «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали

Veb-sahifaTelegramFacebookInstagramTwitterOdnoklassniki.ruUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>