Янгиликлар
220 кВ кучланишли «Озодлик» подстанциясида пресс-тур бошланди
  • 22.11.2022
  • 155

⚡️«Ўзбекистон МЭТ» АЖ мутахассислари, «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали масъул ходимлари Инвестиция дастурига мувофиқ модернизация-реконструкция ишлари олиб борилган юқори кучланишли подстанциянинг мамлакатимиз электр энергетика тармоғидаги ўрни, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти истеъмолчилари, саноат корхоналари ва кичик ва ўрта бизнес вакиллари фаолиятига хизмат қилиши тушинтириб берилди.

Маълумот ўрнида:  Озодлик» подстанциясига қуввати 200 МВА бўлган автотрансформаторда жорий йилнинг 27 августида ўрнатилди.
 
Бундан ташқари, “Қўйлиқ”, “Юксак”, “Озодлик” ва “Тракторсоз” подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш натижасида ўтказувчанлик қуввати 568 МВА (мегавольт•ампер)га ошди.

⚡️Натижада пойтахтимиз энергетика тармоғи ишончлилиги оширилди ва зарур ҳолатларди битта подстанциянинг юкламасини бошқа подстанцияга вақтинча бериш имконияти пайдо бўлди.

Веб-саҳифаYoutube

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>