Янгиликлар
Айни пайтда Акциядорлик жамиятининг 2022 йил 3-чорак якунларига бағишланган Матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда
  • 22.11.2022
  • 157

АОКА томонидан 2022 йил III чоракда ўтказиладиган матбуот анжуманлари ва пресс-турлар юзасидан Медиа-режанинг тегишли бандига мувофиқ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги 220 кВ кучланишли “Озодлик” подстанциясида Пресс-тур ва Матбуот анжумани тадбирлари давом этмоқда.

⚡️ Тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари, АОКА мутахассислари ҳамда Энергетика вазирлиги тизимидаги ташкилотлар матбуот котиблари иштирок этишмоқда.

⚡️«Ўзбекистон МЭТ» АЖ мутахассислари, «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали масъул ходимлари Инвестиция дастурига мувофиқ модернизация-реконструкция ишлари олиб борилган юқори кучланишли подстанциянинг мамлакатимиз электр энергетика тармоғидаги ўрни, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти истеъмолчилари, саноат корхоналари ва кичик ва ўрта бизнес вакиллари фаолиятига хизмат қилиши тушунтирилди.
 
Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>