Янгиликлар
220 кВ кучланишли «Озодлик» подстанциясида Пресс-тур ҳамда Акциядорлик жамиятининг 2022 йил 3-чорак якунларига бағишланган Матбуот анжумани тадбирлари ўтказилди
  • 22.11.2022
  • 145

Медиатадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари, АОКА мутахассислари ҳамда Энергетика вазирлиги тизимидаги ташкилотлар матбуот котиблари иштирок этишди.

Пресс-тур давомида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти мутахассислари, «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали масъул ходимлари томонидан Инвестиция дастурига мувофиқ модернизация-реконструкция ишлари олиб борилган юқори кучланишли подстанцияларнинг мамлакатимиз электр энергетика тармоғидаги ўрни ҳақида дастлабки маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, ОАВ вакилларига 220 кВ кучланишли «Озодлик» подстанциясининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти истеъмолчилари, саноат корхоналари ва кичик ва ўрта бизнес вакиллари фаолиятига хизмат қилиши, электр объектида олиб борилган  модернизация-реконструкция ишларининг аҳамияти тушунтириб берилди.

Тадбирнинг иккинчи қисми «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали биносида давом этди. Оммавий ахборот воситалари вакиллари, энг аввал, ишчи-ходимларга яратилган меҳнат шароитлар билан яқиндан танишдилар. Шундан сўнг ОАВ вакиллари иштирокида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг 2022 йил 3-чорак якунларига бағишланган Матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжумани давомида журналисларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Улуғбек Урунов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

 

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>