Янгиликлар
“Тошшаҳарнур”: Тошкентдаги кўча чироқлари сарфини камайтириш натижасида кунлик электр энергияси сарфи 25 фоизга камайди
  • 22.11.2022
  • 180

16 ноябрдан бошлаб кўча ёритиш тармоқларида қўшимча энергия сарфини чеклаш режими жорий этилди. Бу кунлик электр энергияси сарфини 25 фоизга камайтирди ёки октябрь ойида ўртача кунлик истеъмоли 115,9 минг кВт-соат бўлса, ноябрь ойида бу кўрсаткич 87,8 минг кВт-соатни ташкил этди.

Натижада кунига 28 100 кВт-соат ёки ойига 843 000 кВт-соат электр энергияси тежалди. Таққослаш учун ушбу тежалган электр энергияси республикадаги 4 400 та хонадоннинг ўртача бир ойлик истеъмолини ташкил этади.

▶️@minenergy_uz

Манба: https://t.me/minenergy_uz/6408

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>