Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Франция мамлакатида бўлди
  • 22.11.2022
  • 197

Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга 21 ноябрь куни расмий ташриф билан Парижга келди.

«Париж-Орли» аэропортида давлатимиз раҳбарининг ташрифи муносабати билан икки мамлакат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Мамлакатимиз етакчисини Франция маданият вазири Рима Абдул-Малак ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун давлатимиз раҳбари етакчи компаниялар ва молиявий тузилмалар раҳбарлари билан учрашув ўтказади.

 

>