Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Маҳалламиз номидан мурожаат: трансформаторимизни зудлик билан алмаштириб беришларини сўраб қоламиз!»
  • 21.11.2022
  • 185

Мурожаат эгаси: Муҳаммаджон Ҳалимович Қодиров, Фарғона вилояти

Электрон почта: muhammdjonqodirov74@gmail.com

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Учкўприк тумани, «Чорбоғ» МФЙ, Чорбоғ қишлоғи, Чорбоғ кўчаси фуқаролари номидан мурожаат. Мана 4 ҳафтадан бери электр линияларимиз носоз бўлиб, бир фаза бўлиб, линиямиз ўчиб қолади. 3 ой олдин ўрнатилган бетон “столба”ларимиз ҳали уланмаган. Трансформатор қуввати аҳолига нисбатан жуда паст аҳволда. Етарли қувват билан ишламаяпти. Кучланишни кўтаролмасдан эриб кетган, алмаштириши керак. Ўрнатилгандаги, яъни 2012 йилги аҳолига нисбатан ҳозирда аҳоли сони тенг икки баробарга ошган. Трансформаторимиз қизиб ётибди, аҳоли кўп, бу кетишда қишда чиқишнинг иложи йўқ. Исботи расмлари билан бор. Электр энергия инспекциясига мурожаат йўлладик. Ҳеч қандай ҳаракат бўлмади. Фақатгина кўзбўямачилик қилишиб, далолатнома тузилиб, мурожаатга расмли жавоб қилишиб кетишган, холос.

Маҳалла раиси ҳам туман электр тармоқлар корхонаси бошлиғи Наримонжон Мелиқўзиевга айтган — чора кўрилмади. Телеграм орқали Наримонжон акага, шахсий профилига ҳам мурожаат йўлладим. Бирор марта жавоб қайтармади. Бу раҳбарнинг оёғи ердан узилган. Ҳеч қандай чора кўришмади. Илтимос, “свет”имиз ўчиши ҳам кўп, суткада камида 5 соат бўлмайди. Шу масалада Энергетика вазирлигига ҳам мурожаат, ёрдам бериши — трансформаторимизни зудлик билан алмаштириб беришларини сўраб қоламиз. Маҳалламиз номидан мурожаат.

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Муҳаммаджон Ҳалимович, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

 

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

 Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/15164  

 “Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

‼ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

 

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

 

Қўшимча маълумот: Электр тармоқларида истеъмолнинг кескин ошиши туфайли, электр қурилмалари ортиқча юклама билан ишлаганда, энерготизим барқарорлигини сақлаш мақсадида ўрнатилган автоматика режими туфайли электр таъминотида узилишлар бўлиши табиий жараён ҳисобланади.

Бу ҳақда батафсил маълумотларни қуйидаги ҳаволалардан олишигиз мумкин: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5717

Батафсил САВОЛ-ЖАВОБЛАР: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/8935 

Маълумот ўрнида: Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Энергетика вазирлиги ҳузурида “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонаси ташкил этилди. Марказ Энергетика вазирлиги тузилмасига киради. Энергетика вазирлиги Марказнинг муассиси ҳисобланади. Унинг таркибий тузилмасига кирувчи минтақавий бошқарма ва ҳудудий бўлимлар ўз фаолиятини Марказ томонидан ишлаб чиқиладиган ва Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ҳужжатлар асосида амалга оширади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 март санасида “Энергетика вазирлиги ҳузурида “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисида”ги 126-сон қарори.

Манба: https://www.lex.uz/docs/6058685

Сайт саҳифаларида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2451

Энергетика вазирлигига шикоят қилишингиз мумкин: https://minenergy.uz/uz

Тошкент, 100047, Ташкент ш., Истикбол кўчаси, 21

 

Транспорт: 
Метро: Амир Темур бекати 
Автобуслар: № 14, 53, 58, 78, 93, 98

Маршрутли таксилар: № 26, 102 (Мўлжал Тошкент Халқаро Вестминстер университети)
 

Тел: (998 71) 236-3822

Девонхона: (998 71) 236-2708
Электрон почта: info@minenergy.uz 
 

Иш графиги: 
душанба - жума: 9:00 - 18:00 
тушлик вақти: 13:00 - 14:00 
шанба, якшанба: дам олиш куни

 

Маълумот ўрнида:

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати томонидан тўлдирилиб, янгиланиб бориладиган het.uz веб-сайтида “Истеъмолчилар учун” деб номланган бош рукн таркибида “Шахсий кабинет” — https://het.uz/oz/pages/view/personal_account, “Электр энергиясининг тижорат ҳисоби” — https://het.uz/oz/lists/view/38 каби интерактив рукнлар фаолият кўрсатмоқда.

 

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>