Янгиликлар
Қўрғонтепа туман тиббиёт бирлашмасида содир бўлган ўлим ҳолатига электр таъминотидаги узилиш сабаб бўлмаган
  • 24.11.2022
  • 129

22 ноябр куни ижтимоий тармоқларда “Андижонда чироқ ўчган пайтда реанимациядаги бемор вафот этди” сарлавҳали хабар эълон қилинди.

Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Жорий йилнинг 10 ноябр куни соат 21:58 дан 22:05 га қадар (7 дақиқа) Қўрғонтепа туман тиббиёт бирлашмасини электр энергияси билан таъминловчи 2 та тармоқдан бирида узилиш содир бўлган.

Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган дастлабки хизмат суриштируви натижаларига кўра, комбайнга икки оёғи билан кириб кетиб, жуда оғир тан жароҳати олган беморга белгиланган стандартлар бўйича муолажалар ўтказилган.

Тезкорлик билан ўтказилган жарроҳлик амалиёти якунланган вақтда электр таъминотида узилиш бўлмаган. Маълум бўлишича, операция тугаганидан кейин бир неча дақиқа вақт ўтиб, электр энергиясида узилиш содир бўлган.

Таъкидлаш керакки, беморга муолажалар ўтказилаётган операция хоналаридаги барча аппаратлар янги ва замонавий бўлиб, улар  электр таъминотида узилиш бўлган ҳолатда ҳам 30 дақиқагача мустақил ишлайди, баъзиларининг қуввати эса 4 соатгача етадиган қўшимча электр таъминоти манбаларига уланган.

Энергетика вазирлиги марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Ҳозирги вақтда истеъмолчиларни, жумладан тиббиёт муассасаларини электр энергияси билан барқарор таъминлаш юзасидан қўшимча чоралар кўрилмоқда. 

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

https://t.me/minenergy_uz/6418

▶️@minenergy_uz

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>