Янгиликлар
“Ўзбекнефтгаз” АЖ газ конларида табиий газ қазиб чиқариш ҳажмлари камайиши кузатилмоқда. Унинг ҳажмларини ошириш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда
  • 03.12.2022
  • 117

“Ўзбекнефтгаз” АЖ газ конларида табиий газ қазиб чиқариш ҳажмлари камайиши кузатилмоқда. Унинг ҳажмларини ошириш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда

“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли газ конларида табиий газ қазиб чиқариш ҳажмлари йилдан-йилга камайиб бораётгани кузатилмоқда.

Мисол учун, 2021 йилда белгиланган режага нисбатан 200 млн метр куб кам табиий газ қазиб чиқарилган, 2022 йилнинг 11 ойида режага нисбатан 5 фоизга кам табиий газ қазиб чиқарилди.

Жамиятга қарашли газ конларида режага нисбатан суткасига ўртача 7,1 фоизга кам табиий газ қазиб чиқарилмоқда. Бунинг асосий сабаблари газ конларида табиий газ захираларининг камайиб бораётганлиги ва конларда авариялар келиб чиқаётганлигидир.

Бугунги кунда кўрилаётган чораларга қарамасдан ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши сабабли қувурларда газ босимининг пасайиши кузатилмоқда. Қазиб чиқарилаётган табиий газ тўлиқ ички истеъмол учун, хусусан аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари ҳамда иссиқлик электр станцияларига йўналтирилмоқда.

Бундан кўзланган мақсад – биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини (мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб, ўқув юртлари, шифохоналар ва бошқалар) энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш ҳисобланади.

Ҳозирги кунда табиий газ қазиб чиқариш ҳажмларини оширишнинг зарур чора-тадбирлари ишлаб чиқилмоқда. Шу муносабат билан истеъмолчилардан ушбу ҳолатни тўғри тушунган ҳолда энергия ресурсларидан имкон қадар оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланишларини сўраймиз.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

▶️@minenergy_uz

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>