Янгиликлар
БУГУНГИ КУННИНГ ДОЛЗАРБ МАВЗУСИ uzbekistonmet.uz веб-сайт САҲИФАЛАРИДА
  • 06.12.2022
  • 181

 «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизматининг фаолиятига тааллуқли умумий маълумотлар:

✔️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йиль 27 июндаги ПҚ-4366-сон қарорига асосан Жамият бошқаруви раисининг 2019 йиль 3 июлдаги 29-сонли буйруғига биноан «Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибида Ахборот хизмати ташкил этилган;

✔️ Жамият бошқаруви раисининг 2019 йиль 23 августдаги 66/к-сонли буйруғи билан Ахборот хизмати раҳбари, яъни бошқарув раисининг матбуот котиби ― ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Урунов Улуғбек Пулатович тайинланган;

✔️ Ахборот хизмати раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг дастлабки суҳбат синовидан муваффақиятли ўтган, бу ҳақда Жамият бошқаруви раиси номига тавсиянома хати тақдим этилган;

✔️ Ахборот хизматида Жамият штат жадвалига мувофиқ бир нафар мутахассис (хизмат раҳбари) меҳнат фаолиятини олиб боради, унга техник таъминот бўйича ёрдамчилар, яъни веб-сайтга маълумотларни жойлаштириш учун «Energo–IT» филиалининг икки нафар ходими бириктирилган;

 ✔️ Ахборот хизмати раҳбарига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг аттестациясидан ўтганлиги тўғрисида 000010-сонли гувоҳнома берилган. ПҚ-4366-сон қарорга мувофиқ матбуот котибига маслаҳатчи мақоми берилган бўлиб, транспорт, тиббий ва иш ҳақи шартларига кўра бошқарув раиси ўринбосарига тенглаштирилган.

✔️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг расмий веб-сайти: uzbekistonmet.uz ва унинг ижтимоий тармоқдаги (Telegram, Facebook, Twitter, Instagram, Utube, Youtube) саҳифалари барқарор фаолият юритмоқда.

 ✔️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати (матбуот котиби) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Ишчи гуруҳи, Мониторинг маркази томонидан тақдим этилган материаллар таҳлили, медиамакондаги негатив маълумотларга тегишли тартибда муносабат билдириш амалиёти мунтазам равишда амалга оширилмоқда.

⇒ Шунингдек, электр таъминотидаги носозликлар, таъминотдаги узилишлар, истеъмолчиларнинг тўлов мажбуриятлари, тўлов маданияти юзасидан тарғибот ишларида электр энергияси истеъмолчилари билан бевосита ишлайдиган турдош ташкилотлар: «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳамда «Иссиқлик электр станциялари» АЖ фаолиятига Ахборот ҳамкори сифатида кўмак берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг муҳим хабарлари ҳам тегишли тартибда «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг ижтимоий тармоқ саҳифаларида қайта эълон қилинмоқда.

✔️ Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати томонидан янгиланиб бориладиган www.president.uz веб-сайтидаги мақола ва хабарлар Акциядорлик жамиятининг веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида қайта репост қилиб борилмоқда. Шу билан бирга, муҳокамадаги қарор лойиҳаларига тўғридан-тўғри ҳаволалар берилган бўлиб, uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Янгиликлар» рукнидаги мақола, эълон ва маълумотномаларда ҳуқуқий ахборот (қонунчиликдаги янгиликлар) бериб борилади.

✔️ Бундан ташқари, Жамиятнинг расмий телеграм каналида Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” махсус иловасидаги соҳага тааллуқли маълумотлар тез-тез қайта эълон (репост) қилиб турилади.

✔️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармонининг моҳияти ва аҳамияти, унда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Жамиятининг uzbekistonmet.uz веб-сайтида «Президент қарорлари — ҳаётда ва назоратда» номли янги рукн ташкил этилди. Шунингдек, “Ёшлар сиёсати” номли янги рукн орқали ёшлар сиёсаига оид маълумотлар бериб борилмоқда.

✔️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий телеграм каналида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириғига биноан 3 та ИШОНЧ РАҚАМИ: Ягона телефон (Ахборот хизмати) 71/236-6035; Ишонч рақами (жисмоний ва юридик шахслар мурожаати билан ишлаш бўйича мутахассиси рақами) 71/208-56-46; Девонхона (Ижро интизомини назорат қилиш ва ишларни юритиш бошқармаси) 71/236-6226 телефон рақамлари ишлаб турибди.

✔️ 2021 йилда Call sentry рақами +998 (55) 500-5545 рақами ишга туширилди ва унинг иш фаолияти uzbekistonmet.uz веб-сайти билан интеграциялаштирилди.

✔️ Жамиятнинг веб-сайтида «ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ» номли рукн ташкил этилган бўлиб, унда интернет фойдаланувчилари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан бевосита мулоқотга киришиш имкониятига. Келиб тушган мурожаатларнинг барчасига жавоб берилиб, мурожаатлар мазмуни ва билдирилган муносабатлар матни веб-сайт ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида мунтазам равишда эълон қилиб борилмоқда.

✔️ Бундан ташқари, uzbekistonmet.uz веб-сайтида бўш иш ўринларига салоҳиятли кадрларни жалб қилиш ҳамда ишга қабул қилиш жараёнини шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Онлайн резюме” ва “Онлайн маслаҳатчи” электрон дастурлари жорий қилинган.

Акциядорлик  жамият расмий веб-сайтининг барқарор фаолияти муҳим аҳамиятга эга. Веб-сайт 4 та тил-графика саҳифаларида (ўзбек тили кирилл ва ўзбек тили лотин графикаси, рус тили ва инглиз тилларида) юритилиб, унда 9 та рукн, 47 та нимрукн, 1 та Ўзбекистон Республикаси харитаси шаклидаги ҳудудий филиаллар ҳақида батафсил маълумотлар жойлаштирилган инфографика маълумотномаси мавжуд.

✔️ Магистрал электр тармоқлари филиаллари ҳақидаги маълумотлар (филиал манзили, асосий иш фаолияти, боғланиш учун телефон рақамлари, филиал раҳбарининг исм-шарифи) харита шаклидаги инфографикага жойлаштирилган.

✔️ Айни пайтда веб-сайтга жойлаштирилган маълумотлар сони 3100 дан зиёд бўлиб, кенг жамоатчилик учун очиқ. Веб-сайтда мобил қурилмалар учун соддалаштирилган дизайн версияси, имконияти чекланган шахслар учун қўшимча қулайликлар, жамоатчилик фикрини ўрганиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш, уларга тезкор муносабат билдириш, ташрифлар статистикасини ўрганиш ва назорат қилиш, веб-сайт бўйича излаш имконини берувчи функциялар мавжуд.

✔️ 01.07.2022  — Ayni paytda elektr ta'minotida dolzarb ahamiyatga ega bo‘lgan masalalar uzbekistonmet.uz sahifalarida

✔️  23.05.2022  — Elektr energiyasini tejash — undan oqilona foydalanish demakdir!

✔️  22.06.2021  — Energiya samaradorligi va tejamkorligi: toma-toma ko‘l bo‘lur...

✔️  12.11.2020  — Tongni yoritgan chiroqlar jilosi yoxud elektr energiyasi tejamkorligi va samaradorligi quruq gapmi?

✔️  20.05.2020 — Energiya samaradorligi va tejamkorligi masalasida mantiqiy yondashuv

✔️  13.05.2020  — Harakatni ilg‘ovchi moslamalar — energiya samaradorligi va tejamkorligi sari arzon va oson yo‘l

✔️  26.11.2019  — Dispetcher elektr ta’minotini uzmasa nima bo‘ladi? Tizimidagi yirik avariyalarning asosiy sabablari

✔️  11.11.2019  — Bugungi kun iste’mol madaniyati darajasi qay ahvolda?

✔️  26.09.2019  — Energiya tejamkorligi: dolzarb mavzuga maktab o‘quvchilari befarq emas!

«O‘zbekiston MET» AJ Axborot xizmati

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>