Янгиликлар
Юқори кучланишли электр тармоларининг тоғ ва қир адирликларидан ўтган қисми назорат кўригидан ўтказилмоқда
  • 06.12.2022
  • 194

⚡️ Аввал хабар берлганидек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти балансида бўлган, мамлакатимизнинг тоғли ҳудудлари орқали ўтган 220–500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқлари навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар мутахассислар томонидан бартараф этилмоқда.

Мисол учун, «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан 220 кВ кучланишли, ишчи техник номи Л-Ф-С–220 бўлган электр тармоғининг қир адирликларидан ўтган қисми навбатда ташқари кўрикдан ўтказилди.

Муҳандис-техник ходимлар томонидан кўрик жараёнида аниқланган камчиликлар — яроқсиз ҳолга келган изоляторлар алмаштирилиб, созлаш-таъмирлаш ишлари олиб борилди.

✍️ «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали

 

Веб-сайт  ‖ Telegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>