Янгиликлар
Бош қомусимиз — Конституциямиз қабул қилинганллигининг 30 йиллиги муборак бўлсин!
  • 07.12.2022
  • 185

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ҚУТЛОВ СЎЗИ

Ассалому алайкум, ҳурматли ҳамкасблар, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ жамоаси аъзолари!

Сўзимиз аввалида ҳаётимизнинг Бош Қомуси ҳисобланган Конституциямиз ҳақида икки оғиз маълумот келтириб ўтсак.

Ўзбекистон Конституцияси ўн иккинчи чақириқ билан Республика Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрь куни қабул қилинган. Шу кундан эътиборан, Ўзбекистонда 8 декабрь умумхалқ байрами сифатида нишонланиб келинади.

Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилган санадан эътиборан дунё саҳнида янги, суверен давлат қарор топган бўлса, биринчи Конституция қабул қилиниши баробарида мустақилликнинг ҳуқуқий тамал тоши ўрнатилган.

Алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Конституцияси энг тараққий этган давлатларнинг тарихий тажрибасига таянган ҳолда яратилган.

Конституцияга кўра, Ўзбекистон – Президентлик бошқарув шаклидаги суверен демократик республика ҳисобланади. Конституцияда давлатни, жамиятни ривожлантиришнинг демократик омиллари белгилаб берилган бўлиб, унда Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи ҳисобланиши кўрсатиб ўтилган.

Ўзбекистон Конституциясида жамият ҳамда давлатнинг ҳаётидаги энг муҳим масалалар умумий овоз (референдум)га қўйилиб, ҳал қилинади.

Конституцияда Ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган республика Олий Мажлиси ҳамда президенти иш олиб бориши кўзда тутилган бўлиб, Давлат ҳокимияти эса учга – қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд ҳокимиятига бўлинади.

Ўзбекистон Конституциясида, давлат, ўз фаолиятини инсон ҳамда жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолатга қонунийлик принциплари асосида амалга оширади.

Ўзбекистон Республикасининг давлат тили — ўзбек тилидир.

Мамлакатда барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлибгина қолмай, ўз ҳудудида ва унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоясини таъминлайди.

Конституция, шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг ўз ватанлари ичида эркин ҳаракатланишлари, истаган жойларига кўчиб бориб яшаш ҳуқуқларини ҳам кафолатлайди.

Конституцияда, ҳар ким эркинлик ҳамда шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатиб ўтилган.

Бир сўз билан айтганда, ҳар биримизнинг ҳаёт тарзимизда Бош Қомусимиз асосий ўринни эгаллаган ҳолда намоён бўлади!

Қадрли ҳамкасблар, азиз жамоадошлар!  

Барчангизни ва сиз орқали оила аъзоларингизни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан чин қалбдан муборакбод этаман!

Шунинг баробарида ҳар бирингизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик тилайман. Юртимиз энергетика соҳаси равнақи, халқимиз бахту саодати, она Ватанимизнинг тинчлиги ва осойишталиги йўлидаги хайрли ишларингизга яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!           

Юртимиз кундан-кунга ривож топиб, катта ривожланиш йўлидан кетмоқда. Бу албатта, танлаган йўлимизнинг ниҳоятда тўғрилиги, у мустаҳкам асосга эга эканлигидадир. Бугунги ривожланишга Сиз каби тажрибали ва жонкуяр инсонлар томонидан катта ҳисса қўшилмоқда.

Биз аминмизки, Сизнинг ҳақиқий ватанпарварлигингиз давлатимиз хизматидаги кўп йиллик илмий тажрибангиз Сизга шарафли вазифангизни бажаришда ҳамроҳлик қилиб, йўлингизни ёритиб нурафшон айлаб туради.

Сўзим якунида барча эзгу ниятларнинг амалга ошишини, кўтаринки ва байрамона кайфият ҳамиша ҳамроҳ бўлишини тилаб қоламан!

Д.А.Исақулов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» бошқаруви раиси

>