Янгиликлар
Президент Администрациясининг тегишли топшириқларига мувофиқ Туркманистондан электр энергияси импортининг кунлик ҳажми оширилди
  • 09.12.2022
  • 154

⚡️ Маълумки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти  тасарруфидаги юқори кучланишли подстанциялар ҳамда магистрал электр тармоқлари орқали мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган электр энергияси тақсимловчи тармоқлар — «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналарга узатиб (транспортировка) берилади.

Бундан ташқари, ички истеъмол қувватини қоплаш мақсадида, Ҳукуматлараро келишувларга мувофиқ (2019 йилдан буён), Туркманистондан электр энергияси импорти амалиёти амалга оширилади.

Мамлакатимизда, совуқ об-ҳаво билан боғлиқ ҳолда энергетика тизимида кузатилаётган вазиятни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли топшириқларига кўра, «Туркманэнерго»  давлат электр энергетика коорпорацияси билан ўтказилган музокаралар натижасида, импорт амалиётининг суткалик 17–18 млн кВ•соат ҳажми 20–21 млн кВ•соат ҳажмга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги 84 та юқори кучланишли подстанциялар ҳамда 110–220–500 кВ кучланишли тармоқлар барқарор фаолият юритмоқда. Тун-у кун ташкил этилган махсус бригадалар томонидан электр тармоқларининг назорат кўриклари ташкил этилган бўлиб, аниқланган камчиликлар бартараф этиб борилмоқда.

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>