Янгиликлар
Энергетика вазирлиги Матбуот штаби 8 декабрь куни истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот беради
  • 09.12.2022
  • 195

Кеча, 8 декабрь куни электр станциялар орқали 227,8 млн кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 222,2 млн кВт-соат электр энергияси етказиб берилди.

Шунингдек, газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга 156,5 млн куб метр табиий газ ва 1,5 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.

Истеъмолчиларни кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 7,6 минг тонна маҳаллий кўмир етказиб берилди.

Корхоналарда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари ўрнатилган тартибда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда штаблар тузилган, 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.

Республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида чекловлар (бир ярим соатдан икки соатгача) киритилди. Таъминотдаги узилишлар бўйича истеъмолчилардан 878 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатлар юзасидан электр қурилмаларида юзага келган носозликлар махсус бригадалар томонидан бартараф этилди.

Шунингдек, газ қувурларида босимнинг меъёрдан пастлиги сабабли Тошкент, Бухоро, Фарғона, Андижон,  Жиззах, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида табиий газ етиб боришида узилишлар кузатилган. Хусусан:

Тошкент вилояти:  Бўстонлиқ, Пискент, Оҳангарон, Паркент, Янгийўл, Зангиота, Тошкент, Бўка, Оққўрғон, Ўтра-Чирчиқ, Юқори-Чирчиқ, Чиноз туманлари ва Янгийўл шаҳрининг айрим хонадонларида;

Бухоро вилояти: Ғиждувон, Бухоро, Ромитон, Шофиркон, Олот ва Пешку туманларининг айрим хонадонларида;

Фарғона вилояти: Бувайда, Олтиариқ, Қўштепа, Риштон, Сўх, Учкўприк, Фарғона, Фурқат, Қува туманлари  ва Марғилон, Фарғона, Қувасой, Қўқон шаҳарларининг айрим хонадонларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Балиқчи, Бўстон, Булоқбоши, Жалақудуқ, Избоскан, Марҳамат, Олтинкўл, Пахтаобод, Улуғнор, Хўжаобод, Шаҳрихон, Қўрғонтепа туманлари ва Андижон, Хонобод, Қорасув шаҳарларининг айрим хонадонларида;

Жиззах вилояти: Ш.Рашидов, Даштабод, Зарбдор ва Дўстлик туманларининг айрим хонадонларида;

Навоий вилояти: Навбаҳор туманининг айрим хонадонларида;

Самарқанд вилояти: Булунғур, Каттақўрғон, Иштихон, Самарқанд туманлари ва Самарқанд, Каттақўрғон шаҳарларининг айрим хонадонларида;

Сурхондарё вилояти: Денов тумани ва Термиз шаҳрининг айрим хонадонларида;

Тошкент шаҳар: Учтепа, Мирзо Улуғбек ва Яшнабод туманларининг айрим хонадонларида газ етиб боришида узилишлар кузатилган.

Истеъмолчилардан 393 та мурожаат келиб тушди. Мавжуд муаммони бартараф этиш бўйича тезкор чора-тадбирлар олиб борилди.

Газ тармоқларида олиб борилган таъмирлаш ишлари истеъмолчиларни олдиндан огоҳлантирган ҳолда амалга оширилди. Шунингдек, вазирлик ва тизим ташкилотларининг масъул ходимлари ҳудудларга сафарбар этилиб, истеъмолчиларни барқарор энергия ресурслари билан таминлаш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари, куз-қиш даврини беталафот ўтказиш мақсадида электр тармоқлари корхоналарида 532 та, газ таъминоти корхоналарида эса 244 та носозликларни олдини олиш ва бартараф этиш бўйича бригадалар ташкил этилган.

Шу ўринда истеъмолчилардан иситиш мосламаларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишларини, газ ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига, шунингдек, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш юзасидан берилган тавсияларга қатъий риоя қилишларини сўраймиз.

Ҳурматли истеъмолчилар, электр энергияси таъминоти юзасидан 1154 қисқа рақами ёки Телеграмдаги (@HET_admin) администраторга, шунингдек, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти юзасидан 1104, 104 телефонлари ёки Facebook ижтимоий тармоғидаги гуруҳга мурожаат қилишингиз мумкин.

▶️ @minenergy_uz

Манба: https://t.me/minenergy_uz/6586

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>