Янгиликлар
ЭЪТИРОФЛАР МУБОРАК БЎЛСИН!
  • 08.12.2022
  • 173

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг ёрқин ифодаси сифатида демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, аҳолининг эркин ва обод турмушини таъминлаш, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш ҳамда барча соҳаларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Юртимиз тараққиётининг янги босқичида халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаёти учун ишончли кафолат бўлган Бош Қомусимизни бугунги давр талабларига мос ҳолда, энг муҳими, фуқароларимиз хоҳиш-иродаси ва фикри ҳамда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади бўлган “Инсон–жамият–давлат” тамойили асосида ҳақиқий халқ Конституциясига айлантириш ишлари изчил амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан, шунингдек, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг умумсалоҳиятини юксалтириш, қудратини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимизнинг самарали меҳнати муносиб тақдирланди. Улар орасида "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятидан 7 нафар ходимининг борлиги барча соҳадошларни бирдек қувонтиради.

Хусусан, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Дадажон Айнақулович Исақулов

ҳамда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари Феруз Мустафоевич Қурбонов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрдаги 243-сонли фармонига мувофиқ “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.

Биз фурсатдан фойдаланиб, мазкур нуфузли эътирофга муносиб кўрилган Жамиятимиз аъзоларини бир овоздан қутлаб қоламиз ва келгусидаги фаолиятларига улкан зафарлар тилаймиз!

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти жамоаси, 2022 йил, 8 декабрь

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>