Янгиликлар
Юқори кучланишли электр тармоқлари навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилмоқда
  • 07.12.2022
  • 135

⚡️ Аввал хабар берлиганидек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти балансида бўлган, мамлакатимизнинг тоғли ҳудудлари орқали ўтган 220–500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқлари навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар мутахассислар томонидан бартараф этилмоқда.

Мисол учун, «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан 220 кВ кучланишли, ишчи техник номи Л-Ф-С–220 бўлган электр тармоғининг қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан ўтган қисми навбатда ташқари кўрикдан ўтказилди.

Муҳандис-техник ходимлар томонидан кўрик жараёнида аниқланган камчиликлар — яроқсиз ҳолга келган изоляторлар алмаштирилиб, созлаш-таъмирлаш ишлари олиб борилди.

✍️ «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали

 

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>