Бўш иш ўринлари
Диққат, эълон! «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ички аудит хизматига мутахассисларни танлов асосида таклиф этади!
  • 28.04.2020
  • 1248

 Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

  • аудиторнинг маълумотномаси (резюме);

  • аудиторнинг паспорт ва диплом нусхалари;

  • аудиторлик сертификати (мавжуд бўлса) ва ички аудиторлик гувоҳномасининг нусхаси;

  • танлов учун зарур бўлган бошқа  ҳужжатлар.

  Номзодга қўйиладиган асосий талаблар:

  • Олий маълумот, иқтисод-молия йўналиши;

  • Бухгалтерия ҳисоби, аудит, молиявий ёки солиқ назорати бўйича сўнгги ўн йил ичида камида беш йиллик иш тажрибаси;

  • Энергетика соҳаси тўғрисида етарли даражада маълумотга эга бўлиши;

 • Ихтисослашган аудиторлик кўникмаларини билиш ва уларни қўллай олиш қобилияти, бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларини билиш.

  Танловда иштирок этиш учун аризалар 2020 йил 27 майгача қабул қилинади.

 Танловга оид ҳужжатлар «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятига почта орқали юборилиши ёки Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй манзилига етказилиб берилиши лозим.

  Қўшимча маълумотлар учун: 71-208-56-34.

  Веб-сайт:  www.uzbekistonmet.uz

  Электрон почта: kadr_nes@mail.ruinfo@uzbekistonmet.uz

>