Қизиқарли хабарлар
Нидерландияда «қуёшли» орол қурилди
  • 17.01.2023
  • 338

Оствурне Меэр кўлида (Нидерландия) энг юқори қуввати 73 кВт бўлган улкан сузувчи станция барпо этилди.

Станция ҳақиқатан ҳам оролга ўхшайди ва 180 та сузувчи фотосезувчан панеллардан иборат. Оролнинг умумий майдони 1444 кв.м, диаметри эса 38 м.ни ташкил этади.

Янги технология дунёдаги биринчи сузувчи станцияга ишлаб чиқарилган энергиянинг 0,5 %ини сарфлаб, Қуёшнинг ҳолатини кузатиш имконини беради.
 
#қуёшэнергияси

Манба: https://t.me/clearenergy/1794

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>