Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Нишон электр тармоқларига ишга кирмоқчиман. Амалий ёрдам беришларингизни сўрайман...»
  • 23.01.2023
  • 182

Мурожаат эгаси: Хўжамуратов Жонибек Сайим ўғли, Қашқадарё вилояти.

Электрон почта: jonni96hukumdor@gmail.com

Мурожаат мазмуни: Сиртдан ўқийман, 3 курсда. Нишон электр тармоқларига ишга кирмоқчиман. Амалий ёрдам беришларингизни сўрайман.

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Жонибек Сайим ўғли! Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди.

Мурожаатингизга жавоб ўрнида, сизга шуни маълум қиламизки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг филиали Қашқадарё вилояти Нишон туманида мавжуд эмас. «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиалининг маъмурий биноси Қарши шаҳрида жойлашган бўлиб, асосан юқори кучланишли подстанция ва электр тармоқларининг эксплуатация жараёни билан шуғулланади.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг kadr_nes@ uzbekistonmet.uz;  info@uzbekistonmet.uz электрон почталари орқали тегишли ҳужжатларингизни, қайси бўш иш ўрнига ишга кириш учун юбораётганингизни белгилаб (шу бўш иш ўрнига ишга қабул қилиш учун қўйилган талабларга мувофиқ келишингизни билган ҳолда) юборган бўлсангиз, у албатта Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилади.

Маълумот ўрнида: «Онлайн резюме» https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume.

МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Мурожаат учун: 71-236-6615.

Веб-сайт: uzbekistonmet.uz

Электрон почта:  kadr_nes@uzbekistonmet.uzinfo@uzbekistonmet.uz

Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси дан мурожаат: Ташкилотимиз магистрал электр тармоқлари йўналиши бўйича (электр энергетика тармоғида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция, таъмирлаш-тиклаш ишлари) фаолият олиб боргани боис, номзодлар олий таълим муассасаларининг энергетика йўналишини битирган бўлиши талаб этилади.

Бўш иш ўринларини малакали кадрлар билан тўлдириш жараёни шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида, биз ҳар ойда тўпланган резюме-объективкаларни жамлаб, тегишли хизмат, бўлим ва бошқарма бошлиқларига тақдим этамиз. Тақдим этилган маълумотномалар мутахассислар томонидан ўрганилиб, атрофлича кўриб чиқилади. Таржимаи ҳолдаги маълумот-кўрсаткичлар мутахассисларга маъқул келса, номзод бевосита суҳбатга чақирилади.

Шундан сўнг бўш иш ўрни бўйича раҳбариятга ушбу мутахассиснинг номзодини тавсия этилади ва ишга қабул қилинади.

Маълум бир бўш ўринларига ҳужжат топширган номзодлар суҳбатга чақирилаётгани (санаси ва вақти) Акциядорлик жамиятининг расмий-веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида эълон қилиб борилмоқда. Эътиборли бўлинг ва ижтимоий тармоқ саҳифаларимизга обуна бўлишни унутманг!

⇒ «Бўш иш ўринлари» рукни https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/25  

Маълумот ўрнида: Акциядорлик  жамият расмий веб-сайтининг барқарор фаолияти муҳим аҳамиятга эга. Веб-сайт 4 та тил-графика саҳифаларида (ўзбек тили кирилл ва ўзбек тили лотин графикаси, рус тили ва инглиз тилларида) юритилиб, унда 9 та рукн, 47 та нимрукн, 1 та Ўзбекистон Республикаси харитаси шаклидаги ҳудудий филиаллар ҳақида батафсил маълумотлар жойлаштирилган инфографика маълумотномаси мавжуд.

Магистрал электр тармоқлари филиаллари ҳақидаги маълумотлар (филиал манзили, асосий иш фаолияти, боғланиш учун телефон рақамлари, филиал раҳбарининг исм-шарифи) харита шаклидаги инфографикага жойлаштирилган.

Ахборот хизматидан тавсия: Ҳурматли фуқаро Жонибек Сайим ўғли! Мутахассислигингиз бўйича ишга киришдан олдин Ўзбекистон энергетика соҳаси, электр энергетика тармоғида қандай ташкилотлар фаолият юритиши ва уларнинг асосий вазифалари нимадан иборат эканлигини ўрганиб-билиб олинг.

Қашқадарё вилояти, Нишон туманида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ тасарруфида бўлган, «QASHQADARYO HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI» AJ таркибидаги туман электр тармоқлари корхонаси мавжуд.

 het.uz – расмий веб-сайти

 Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

 Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

 Call centre: 1154

«QASHQADARYO HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI» AJ: Qashqadaryo viloyati, Qarshi sh., A. Navoiy shox ko‘chasi, 1-uy. 

(0375) 221-19-46; (0375) 221-16-88; www.kashenergo.uz

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>