Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Уйим ёнида бўлган симёғочлар жисмонан эскирган. Менинг ҳаётим ва ўзгалар ҳаёти учун, хусусий мулкимга хавф туғдираётгани учун янги “столба” қўйиб беришингизни сўрайман!»
  • 25.01.2023
  • 209

Мурожаат эгаси: Самиев Шуҳрат Ҳасан ўғли, Қашқадарё вилояти.

Электрон почта: sshuhrat632@gmail.com

Мурожаат мазмуни: Салом! Ҳурматли мурожаатларга бефарқ бўлмаган ходимлар! Мурожаатим шундан иборатки, ҳозирда доимий яшаб келадиган тураржойим чегарасида бўлган симёғочлар жисмонан эскирганлиги сабабли, мени ва ўзгалар ҳаёти учун, қолаверса хусусий мулкимга хавф туғдираётгани учун — янги «СТОЛБА» қўйиб беришингизни ва мурожаатим қаноатлантирилишини сўраб қоламан...

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Шуҳрат Ҳасан ўғли, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/17211          

“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

Маълумот ўрнида: Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>