Янгиликлар
МДҲ ДАВЛАТЛАРИ ЭНЕРГЕТИКА КЕНГАШИ: СОҲАДА ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИНИНГ САЛМОҒИ ДОЛЗАРБ АҲАМИЯТ КАСБ ЭТИБ БОРМОҚДА
  • 15.05.2020
  • 1248

   Барчамизга маълумки, Ўзбекистоннинг юқори кучланишли ҳаво линиялари қўшни мамлакатларнинг магистрал электр тармоқлари билан барқарорликда ишлайди ва қўшни мамлакатлар диспетчерлик хизматлари ўзаро мувофиқлашув асосида минтақанинг энергия хавфсизлигини таъминлайди.

  Электр энергия умумтизимидаги мавжуд муаммо ва истиқболдаги режалар Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари энергетиклари томонидан ташкил этилган Мувофиқлаштирувчи Кенгаш йиғилишларида муҳокама этилади.

  Мисол учун, 2019 йилнинг 10—11 октябрь кунлари Тошкент — «Ўзбекистон миллий тармоқлари» акциядорлик жамияти Марказий Осиё давлатлари ҳамда Афғонистон Ислом Республикаси энергетиклари иштирок этган Кенгашнинг расмий мезбони бўлган эди.

 Батафсил: uzbekistonmet.uz/uz/
Batafsil:         uzbekistonmet.uz/oz/
Подробно:   uzbekistonmet.uz/ru/

 Бугун, 2020 йил 15 май куни Тошкент вақти билан 12:00 да МДҲ давлатлари Энергетика Кенгашининг навбатдаги йиғилиши масофадан туриб, онлайн-конференция тарзида ўтказилди.

  Мавзу —  Экология, энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги ҳамда қайта тикланувчи энергия манбалари.

 МДҲ давлатлари Энергетика Кенгашининг ишчи конференциясида маърузачилар: А.С Рахимов — Ижроия Қўмитасининг Экология, энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги ҳамда қайта тикланувчи энергия манбалари масалалари бўйича бошқармаси директори, Н.А.Петрова — МДҲ давлатлари Энергетика Кенгаши Ижроия Қўмитаси раиси ўринбосари, М.И.Сапаров — Ишчи гуруҳ раҳбари ўз чиқишларида экология ва атроф-муҳит муҳофазаси, экологик инқироз, бунда табиий ёқилғи эвазига электр энергияси ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг ўрни, минтақада қайта тикланувчи энергия манбаларининг (ҚТЭМ) аҳамияти ва уларнинг салмоғи ошиб бориши учун амалга ошириш лозим бўлган чоралар, жумладан муқобил энергия турлари («яшил энергия») бўйича мутахассис кадрлар тайёрлаш ва мавжуд кадрларнинг малакасини ошириш масалаларига тўхталиб ўтишди.

2019 йилнинг 10–11 октябрь кунлари Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ҳамда Афғонистон Ислом Республикаси энергетиклари иштирок этган Кенгаш йиғилишидан лавҳа

  Қайта тикланувчи энергия манбаларининг Ўзбекистон электр энергияси умумтизимидаги салмоғи ва истиқболдаги режалари ҳақида батафсил маълумотлар:

Батафсил: uzbekistonmet.uz/uz/ 
Batafsil: uzbekistonmet.uz/oz/  
Подробно: uzbekistonmet.uz/ru/

 Эслатиб ўтамиз, 10 га яқин мамлакатдан 30 дан ортиқ мутахассислар иштирок этган ушбу онлайн видеоконференцияда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти номидан: Тизим хизматлари бош бошқарма бошлиғи (Марказий диспетчерлик маркази) А.Мирзаев, Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш ва стратегик ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи И.Бегалиев, Ходимлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи И.Хамидов ва Мустақил электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ишлаш бўлими бошлиғи —  қайта тикланувчи энергия манбалари масалалари бўйича мутахассис З.Джураевлар иштирок этишди.

 МДҲ давлатлари Энергетика Кенгашининг видеомулоқот тарзида ўтказилган  навбатдаги йиғилишида муҳокама этилган мавзулар бўйича қарорлар қабул қилиниб, минтақада амалга оширилиши лозим бўлган амалиётлар белгилаб олинди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>