Қизиқарли хабарлар
Испания паст эмиссияли ҳудудларни жорий қилади
  • 03.02.2023
  • 286

Тез орада Испанияда паст эмиссияли ҳудудлар расман жорий қилинади. «Иқлим ўзгариши ва энергия алмашинуви» тўғрисидаги қонун 50 000 дан ортиқ аҳолига эга бўлган барча Испания муниципалитетларини ифлослантирувчи транспорт воситалари учун чекланган ҳаракат ҳудудларини ташкил қилади.

Паст эмиссия ҳудудлари — кириш, ҳаракатланиш ва тўхташ чекланган ёки тақиқланган аниқ ажратилган шаҳар ҳудудлари ҳисобланади. Шунингдек, келгуси йилдан бошлаб ҳар бир автомобилда DGT эко-ёрлиғи бўлиши талаб этилади.

Ташаббус атроф-муҳит ифлосланишини камайтиришга қаратилган бўлиб, у жорий йилдан кучга киради.

#буқизиқ

Манба: https://t.me/clearenergy/1814

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>