Янгиликлар
Инвестицион лойиҳага доир 500 кВ кучланишли электр тармоғини қуриш ишлари қарийб 80% га бажарилди
  • 27.02.2023
  • 281

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳар бир соҳа фаолиятини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш, соҳаларга оид янгиликларни замон талаблари мос равишда ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш йўналишларига татбиқ этиш, саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали иқтисодиётни юксалтириш, инсонга эътибор, сифатли таълим, рақамли технологиялар, аҳоли турмуш-шароитини яхшилаш, ўсиб келаётган ёш авлод вакилларини ўқитиш, уларнинг билим-малакасини ошириш, мавжуд муаммоларни маҳаллабай ишлаш тизимида бартараф этиш, шунингдек, дунёдаги ўзгаришлар билан ҳамнафас бўлиш, келажакда амалга ошириладиган истиқболли вазифаларини белгилаш ва бошқа йўналишларда амалга ошириладиган долзарб вазифаларга катта эътибор берилмоқда.

    Шу билан бирга, ҳозирги кунда Президентимиз томонидан энергетика соҳаси, хусусан электр энергетика тармоғи ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Масалан, ўнлаб йирик лойиҳалар қаторида Сирдарё вилояти, Ширин шаҳрида янги қурилаётган, қуввати 1500 МВТ бўлган иссиқлик электр станцияси қурилиши жараёнига тўхталиб ўтиш мумкин.  Мазкур инвестицион лойиҳа жорий йил охирига якунланиб, мамлакатимизнинг шарқий ва жанубий-ғарбий ҳудудида жойлашган истеъмолчиларнинг электр таъминотини яхшилаш учун хизмат қилади.

Лойиҳа орқали генерация қувватларини ошириш мақсадида иссиқлик электр станциясини қуриш улкан бир иш жараёни бўлиши билан бирга, унда ишлаб чиқариладиган электр энергиясини энергетика тармоғига улаш учун лозим техник шартларда юқори кучланишли электр тармоқларини қуриш ҳам катта ҳажмдаги иш ҳисобланади. Юқорида таъкидланган жиҳатларни инобатга олиб, Давлатимиз раҳбари томонидан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига қурилаётган янги иссиқлик электр станциясида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини республикамизнинг шарқий ва жанубий-ғарбий ҳудудларига етказиб бериш учун 220/500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш вазифалари юклатилган.

Ҳозирги кунда ушбу электр тармоғини қуришда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга қарашли “Магистрал тармоқ қурилиш” филиали ҳамда “Ўзқишлоқэлектрқурилиш” АЖ корхоналари жалб қилинган бўлиб, жами 150 нафарга яқин ишчи-ходимлар ҳамда 50 га яқин махсус автоулов ва механизмлар ёрдамида қурилиш-монтаж ишларини олиб бормоқда.

 Ҳукуматимиз томонидан юклатилган вазифаларни режага мувофиқ бажарилишини бугунги санага қиёсласак, ҳозирда режалаштирилган  қурилиш-монтаж ишларининг қарийб 80% га бажарилди.  

 

✍️  Илҳом Худойназаров, “Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали директори

 

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>