Янгиликлар
Президент қарори: Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларнинг энергия ресурсларига ўсиб бораётган талабини таъминлаш мақсадида умумий қуввати 1100 МВт бўлган фотоэлектр станциялар ҳамда 5 та 110 кВ кучланишли подстанция қурилади
  • 13.03.2023
  • 258

⚡️ Президентнинг тегишли қарори (ПҚ-91, 11.03.2023 йил) билан, Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларнинг энергия ресурсларига ўсиб бораётган талабини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.

Жумладан, Энергетика вазирлигининг:

✅ “ACWA Power” (Саудия Арабистони) компанияси иштирокида Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидаги “Ўзсувтаъминот” АЖ ҳудудида қуввати 400 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳасининг биринчи босқичи қувватларини (100 МВт);

✅ “China Gezhouba Group Investment Company Co.,Ltd” (Хитой Халқ Республикаси) компанияси иштирокида Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида қуввати 700 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳасининг биринчи босқичи қувватларини (100 МВт) жорий йил якунига қадар ишга тушириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.

⚡️ 5 та 110 кВ кучланишли подстанция қурилади

Президентнинг “Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан:

Энергетика вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, “Навоий КМК” АЖ, “Олмалиқ КМК” АЖ, “Ўзавтосаноат” АЖ ва “Ўзметкомбинат” АЖнинг таклифларига асосан 2023 йилда Тошкент шаҳри электр таъминотини яхшилашга қаратилган 35–110 кВ кучланишли электр тармоқларини ривожлантириш лойиҳаси тасдиқланди.

Юнусобод, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек, Яшнобод ва Янгиҳаёт туманларида умумий қуввати 664 МВА бўлган 5 та 110 кВ кучланишли подстанция ҳамда 49,6 км узунликдаги 35 кВ ва 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини қурилади;

Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Олмазор ва Миробод туманларидаги 4 та подстанцияни реконструкция қилиш орқали уларнинг ўтказиш қувватини 179 МВАга оширилади;

➖ жисмонан эскирган 7,5 км узунликдаги 35 кВ ва 41,7 км узунликдаги 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини замонавий турдаги кабель ва симларга алмаштирилади.

⚡️ 384 нафар ходим ҳамда 102 та техника белгиланган объектларнинг қурилиш-монтаж ишларига жалб қилинади

Энергетика вазирлигининг “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга тегишли электр тармоқлари объектларини “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга баланс (қолдиқ) қийматида бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.

Бунда объектлар барча электр қурилмалари, мол-мулклар, уларнинг техник ҳужжатлари, шунингдек, бошқа муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари билан бирга “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг устав капиталидаги давлат улушини ошириш (камайтириш) ҳисобига ўтказилади ҳамда солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

⚡️ Трансформатор пунктлари ва кабель маҳсулотлари учун 220 миллиард сўм миқдорида кредит маблағлари жалб қилинади

➖ 2023 йилда паст кучланишли трансформатор пунктлари ва кабель маҳсулотларини харид қилиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан “Ўзмиллийбанк” АЖдан 220 млрд сўм миқдорида кредит маблағлари жалб қилинади ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ учун белгиланган тартибда очиладиган махсус ҳисобвараққа ўтказиб берилади;

➖ Тошкент шаҳри ҳокимлиги томонидан жалб қилинган кредит маблағлари 2024 йилдан бошлаб “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан тегишли тармоқ жадвалига мувофиқ тўлаб берилади;

➖ лойиҳалаштириш, экспертиза ва қурилиш-монтаж ишлари“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан хўжалик усулида амалга оширилади.

⚡️ Президент қарори билан маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ва ёрдамчи пудратчилар билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилади

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” АЖ, “Ўзэнергоинжиниринг” АЖ ва Корхоналарга танлов ва тендер савдоларини ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаш орқали маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ва ёрдамчи пудратчилар билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилади. Бунда ушбу шартномалар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУК томонидан ҳужжатлар тақдим этилган санадан 10 кун муддатда экспертизадан ўтказилади;

қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун зарур бўладиган темир-бетон маҳсулотлари ҳамда қўшимча қурилмалар Лойиҳада белгиланган  корхоналар томонидан харид қилинади.

⚡️ Президент қарори билан

➖ шаҳарларда ва йирик аҳоли пунктларида 35/0,4 кВ кучланишли трансформаторлардан фойдаланиш кенгайтирилади.

➖ Тармоқларни 10 кВ ва 35 кВ кучланишга ўтказиш орқали 6 кВ кучланишли электр тармоқларини босқичма-босқич эксплуатациядан чиқариш ҳамда 0,4 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларининг узунлиги қисқартирилади.

➖ Шаҳарларда ва йирик аҳоли пунктларида 35 кВ ва 110 кВ кучланишли янгидан қуриладиган подстанциялар ёпиқ турга ўтказилади.

Лойиҳа ва Дастур ижроси устидан тизимли назорат ўрнатиш мақсадида Бош прокурор ўринбосари С.Самадов бошчилигида Ишчи гуруҳ тузилади.

 

Манба:

https://t.me/uzauz/4231

https://t.me/uzauz/4232

https://t.me/uzauz/4233

https://t.me/uzauz/4234

https://t.me/uzauz/4235

https://t.me/uzauz/4236

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>