Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Менинг хонадонимда эски электр ўлчагич бор. Буни ким янгисига алмаштириб беради?»
  • 14.03.2023
  • 207

Мурожаат эгаси: Ибодов Ғайбулло Ғаффорович.

Электрон почта: gay_bull@mail.ru

Мурожаат мазмуни: Менинг хонадонимда эски электр ўлчагич бор. Янги хонадон Бухоро вилояти, Ислом Каримов кўчаси, 86/16-хонадон. Буни ким янгисига алмаштириб беради? Бирор маълумот берсангизлар. Олдиндан раҳмат!

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Ғайбулло Ғаффорович, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил:

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

 Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/18212         

 “Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

 

Маълумот ўрнида: Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

 ⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

Call centre: 1154

Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

 

Маълумот ўрнида: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати томонидан тўлдирилиб, янгиланиб бориладиган het.uz веб-сайтида “Истеъмолчилар учун” деб номланган бош рукн таркибида “Шахсий кабинет” — https://het.uz/oz/pages/view/personal_account, “Электр энергиясининг тижорат ҳисоби” — https://het.uz/oz/lists/view/38 каби интерактив рукнлар фаолият кўрсатмоқда.

 

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>