Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Маҳалламизнинг боғча ва мактаб жойлашган қисмидаги трансформатор очиқлиги сабабли 7 ёшли болани ток урди, ҳозир шифохонада... Бунга қай бир масъул ташкилот жавоб бера олади?!»
  • 10.03.2023
  • 176

Мурожаат эгаси: Набиева, Қашқадарё вилояти.

Электрон почта: znabiyeva73@gmail.com

Мурожаат мазмуни: Сизга Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, Наврўз қўрғони, “Мевазор” МФЙ томонидан мурожаат қиляпмиз. Маҳалламизнинг боғча ва мактаб жойлашган қисмида трансформатор бор. Яқинда шу трансформатор очиқлиги сабабли 7 ёшли болани ток урди. Ҳозирда бола шифохонада. Боланинг қўллари ҳозирча ҳеч нарсани сезмаяпти. Сизларга мурожаатим шуки, борми тирик жон?! Давлат томонидан неча миллион-миллиард сўмлар ажратилади, аслида бу трансформаторлар қандай ҳолатда бўлиши керак? Наҳотки давлатнинг пулини еб тўймадинглар?! Бола бу аҳволга тушушига энди қай бир масъул ташкилот жавоб бера олади?! Ким қарайди бу трансформаторларга, ёки яна кимдир талафот кўришини кутасизларми?!

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Набиева, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

 Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/18212         

 “Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

 

Маълумот ўрнида: Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

 ⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

 

Маълумот ўрнида: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати томонидан тўлдирилиб, янгиланиб бориладиган het.uz веб-сайтида “Истеъмолчилар учун” деб номланган бош рукн таркибида “Шахсий кабинет” — https://het.uz/oz/pages/view/personal_account, “Электр энергиясининг тижорат ҳисоби” — https://het.uz/oz/lists/view/38 каби интерактив рукнлар фаолият кўрсатмоқда.

 

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>