Бўш иш ўринлари
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти суҳбат орқали ишга таклиф этади!
  • 24.03.2023
  • 196

Бўш иш ўрни:

Эксплуатацияга қабул қилиш бўлими муҳандиси лавозими.

ТАЛАБЛАР:

• Маълумоти: олий маълумотли;

• Иш тажрибаси: Энергетика тизимида камида 5 йиллик самарали иш стажига эга бўлиши, муҳандис-техник лавозимларида ишлаган бўлиши керак;

• Иш стажи: Энергетика тизимида камида 5 йил иш тажрибасига эга бўлиши;

• Тилларни билиши: давлат тили ва рус тили мукаммал билиши зарур;

• Қўшимча талаблар:  “Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизликни техникаси қоидалари”ни, “Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидалари”ни, “Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник  эксплуатация қилиш қоидалари”ни, “Ягона электр энергетикаси тизимида технологик бузилишларни  текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, шунингдек, энергетика соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни  билиши лозим.

• “Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизликни техникаси қоидалари”га асосан V гуруҳга эга бўлиши керак.

• 110–500 кВ кучланишли электр қурилмаларида, электр узатиш ҳаво тармоқларида амалий иш тажрибасига эга, яъни бажариладиган жорий ва мукаммал таъмирлаш ишларини режалаштириш, қабул қилиш, подстанция электр қурилмаларининг ишлаш принципини ва конструктив қисмини билиш ва эксплуатацияда қўллай олиши лозим;

• 110–500 кВ кучланишли ҳаво электр кузатиш тармоқларда эксплуатация ишларини назорат қилиш, бажариладиган жорий ва мукаммал таъмир ишларини ҳажмини аниқлаш, билиш ва тажрибада қўллай олиши керак.

• Компьютер саводхонлиги (мукаммал):  Microsoft office (Excel, Word, Power Point) дастурларида ишлашни мукаммал билиш лозим.

⇒ «Бўш иш ўринлари» рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/25

⇒ Онлайн резюме: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume

❇ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Мурожаат учун: 71-236-6615.

Электрон почта:  kadr_nes@uzbekistonmet.uz   info@uzbekistonmet.uz

ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР:

• Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига биноан иш тартиби белгиланган, меҳнат муҳофазаси кафолатланади;

• Шаҳар марказида жойлашган шинам офис хоналари, лавозим йўриқномасида белгиланган шароит ва қулайликлар;

• Иш ҳақи миқдори штат бирлигига асосан (қўшимча устамалар ва мукофот пуллари).

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>