Янгиликлар
"Самарқанд МЭТ" филиали: “Хавфсизлик техникаси куни” тадбирлари юқори малакали мутахассислар иштирокида ўтказилмоқда
  • 27.03.2023
  • 153

Жорий йилда “Хавфсизлик техникаси куни” тадбирларини ўтказиш бўйича “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали директори М.Х.Пардаев томонидан тасдиқланган жадвалга асосан барча подстанцияларда мавжуд техник-муҳандислик кўникмаларни такрорлаш, таҳлил ва назорат қилиш, ишчи-ходимларнинг малакасини ошириш ишлари олиб борилмоқда.

⚡️ Бундан ташқари “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси бўлими 2-тоифали муҳандиси С.Хайдаров, “Самарқанд МЭТ” филиали бош муҳандиси А.Абдурахмонов ҳамда Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси гуруҳи етакчи муҳандиси А.Сафаровлар иштирокида Филиал таркибига кирувчи подстанциялар ҳамда барча таркибий бўлинмаларда “Хавфсизлик техникаси куни” тадбирини амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди.

✍️ “Самарқанд МЭТ” филиали Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси гуруҳи

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>