ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
minenergy.uz — “Иннопром. Марказий Осиё” учинчи халқаро саноат кўргазмаси: Энергетика вазири кўргазма фаолияти билан танишди
  • 26.04.2023
  • 120

Жорий йилнинг 24-26 апрел кунлари “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазма мажмуасида “Иннопром. Марказий Осиё” учинчи халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Бугун, 25 апрел куни Ўзбекистон Энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов кўргазма доирасида Татаристон Республикасининг қатор йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

 

 

Учрашувда Татаристон Республикасининг 10 дан ортиқ компания вакиллари билан юқори кучланишли электр тармоқларини қуриш, кабел маҳсулотларини ишлаб чиқариш, нефт-газ соҳасида компрессор ва насос станцияларини етказиб бериш, электромобил ва электробусларни зарядлаш станцияларини ўрнатиш ва бошқа бир қатор йўналишларда музокаралар бўлиб ўтди.

Музокаралар якунида томонлар қўшма йўл ҳаритаси ишлаб чиқиш бўйича келишиб олдилар.

 

 

 

 

Маълумот учун: Кўргазмада турли давлатларнинг 300 дан ортиқ компаниялари иштирок этмоқда. Ўзбекистон, Россия ва Беларус давлатлари эса миллий экспозитцияларини намойиш этмоқдалар. Кўпгазма доирасида бугунги кунга қадар 30 дан зиёд йирик ишбилармонлик тадбирлари ва 500 дан ортиқ учрашувлар ўтказилди.

 

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

Манба: https://minenergy.uz/uz/news/view/2766

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>